Шойгу: ҳалокатга учраган Су-24 штурмани қутқарилди, у соғ-саломат

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия Мудофаа вазири Сергей Шойгу
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Сурия махсус кучлари туни билан ўтказилган Су-24 учувчиларини қутқарув операциясини якунлади. Самолёт штурмани қутқарилди, у соғ-саломат базага олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия ва Сурия махсус кучлари Су-24 учувчиларини қутқарув операциясини якунлади, деб хабар берди Мудофаа вазири Сергей Шойгу.

“Операция муваффақиятли якунланди. Штурман бизнинг базага олиб келинди. У соғ-саломат” – деди министр, Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда.

Министр, операция 12 соат давом этганини айтди, ва туни билан жуда катта хатар остида ишлаган йигитларга миннатдорчилик билдирди. Операция оқшом соат 03.40 да якунланди.  

“Мен ушбу муваффақиятли операция ҳақида олий қўмондонга (президент Владимир Путинга) хабар бердим. У операцияда қатнашган барча жангчиларга миннатдорчилик сўзларини еткизишни сўради”, — деди Шойгу.

 

Янгиликлар лентаси
0