Туркия F-16 қирувчи самолёти. Архив сурат

ОАВ: Турк ҳаво кучлари Сурия устида парвозларни бекор қилди

124
(Янгиланган 19:09 27.11.2015)
Ушбу қарор Су-24 фожеасидан кейин қабул қилинди.

 

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши кураш олиб бораётган Туркия ҳаво кучлари Сурия ҳудуди устида парвозларни бекор қилди, Hurriyet газетаси хабарига асосан.

Сешанба куни Сурияда ҳудудида Россияга тегишли бўлган Су-24 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Россия президенти Владимир Путин Самолёт “ҳаво-ҳаво” турдаги ракета ёрдамида Турк ҳаво кучлари томонидан уриб туширилганлигини айтди. Россия президенти ушбу фожеани “Террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги айтишига қараганда, бундан буён барча бомбардимончи самолётлар ҳимоя остида учади. Ҳимоя С-400 зенит-ракета комплекси ва “Москва” крейсери ҳамда қирувчи самолётлар ёрдамида амалга оширилади.

 

124