Жеб Буш: “Дональд Трамп – ғирт аҳмоқ”

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАмерикалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп.
Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллиардер Трамп ўз Twitterида “Кесак каби овсар яна битта Бушга Американинг кўзи учиб тургани йўқ” деб ёзди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Нью-Хемпширда ўтган сайловолди учрашувлар давомида республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жеб Буш ўз рақиби Дональд Трампга аёвсиз ҳақорат ёғдирди, хабар қилади РИА Новости Associated Press асосида. 

Фуқароларнинг саволларига жавоб бераётган Буш, кутилмаганда, ғайриоддий ҳатти-ҳаракатлар билан машҳур миллиардер ҳақида “аҳмоқ” деб тилга олади.

"Трамп — аҳмоқ. Шу гапни айтганим ҳамон — елкамдан тоғ ағдарилди", — яримҳазил оҳангда гапирди у ўз чиқиши давомида. Шундан сўнг, Жеб Буш аёллар, лотин Америкасидагилар, мусулмонлар ва мажруҳлар ҳақидаги ҳақоратли фикрлари туфайли Трампни қоралай бошлади.

Матбуот вакиллари эса Буш бу сўзларни “қўққисдан” айтганига шубҳаланишмоқда. Гап шундаки, миллиардер Трамп яқинда ўз Twitterида “Кесак каби овсар яна битта Бушга Американинг кўзи учиб тургани йўқ” деб ёзган. Жеб шу тариқа Трампдан ўч олди, деган фикрда матбуот вакиллари.

Бушнинг пухта ўйламай амалга ошираётган сайловолди кампанияси, уни ва бутун оиласини кулгига қўймоқда, ҳисоблайди Дональд Трамп.

Миллиардер ҳозирда барча позициялар бўйича етакчи ўринда. Жеб Буш эса унга яқин келолгани йўқ, таъкидлайди агентлик.

Янгиликлар лентаси
0