ИД жангарилари Туркияда "ўқиган"

© YoutubeИШИД жангарилар гуруҳи
ИШИД жангарилар гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асирга олинган террорчи, ИД жангарилари Туркия ҳудудида таёргарликдан ўтганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Асирга олинган террорчи, ИД жангарилари Туркия ҳудудида таёргарликдан ўтганини айтиб берди.

Йигирма ёшли араб Абдураҳмон Абдулҳоди қурд аскарлари томонидан 2015 йилнинг декабрида, Сурияда қўлга олинган эди. Ҳозир у бошқа асирлар билан биргаликда YPG деб номланувчи қамоқхонада сақланмоқда.

Абдулҳодининг сўзларига қараганда, у ИД сафига 2013 йилда қўшилган ва Сурия давлати қўшинларига қарши жангларда қатнашган. 2014 йил Туркиянинг Адан шаҳрида таёргарликдан ўтган. 60 кишидан иборат бўлган гуруҳ ҳафтада бир марта ўқ отиш машғулоти ўтказилган. Уларга Калашников автомати, пулемётлар ва бошқа қуроллардан фойдаланишни ўргатишган.     

“Жангарилар таёрлаш Туркия ҳудудида ўтказиларди, чунки ИД раҳбариятининг фикрига кўра, Туркия Суриядан кўра хавфсиз жой бўлган. Сурияда ўтказилаётган бомбардимонлар туфайли машғулот ўтказишнинг иложи йўқ эди”, — дейди Абдулҳоди. 

Мутахассислар фикрига кўра, Туркия ҳудудида, “Озод Сурия армияси”нинг базаси бор. У Сурия билан Туркия чегараси яқинида жойлашган Хатай шаҳри ҳисобланади. Жангарининг сўзларига қараганда, журналистларга учун ушбу лагер Суриянинг мухолиф Озод Сурия армиясиа тегишли дейишган.

“ОАВда биз ҳақимизда тез-тез материаллар пайдо бўларди ва у ерда бизни Оппозиция дейишарди. Ҳақиқатда эса таёрланаётган 60 аскарнинг барчаси ИД жангарилари”,- деди у.

ИД жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
ИД асирлигидаги ўзбек бола Twitter орқали ёрдам сўради

Ўқиш тугаганидан кейин биз жангариларни Урфага жўнатар эдик, у ердан эса – Раккага.  Раккада жангарилар Суриянинг турли ҳудудларига тарқатиб юборилар эди. 

Қурол-яроқ гуманитар ёрдам ва озиқ-овқат кўринишида Ироқ ҳудудидан, оғир аслаҳалар эса — Аш-Шадидидан олиб келинар эди.

Абдулҳоди ИД сафига қўшилганидан пушаймон эканлигини айди. У ИД ҳақида китобда ўқиган маълумотлари асосида уларга қўшилишга қарор қилган, лекин ҳақиқатда эса – бутунлай бошқа нарсага дуч келган.

 

Янгиликлар лентаси
0