Мобил алоқа хизматидан фойдаланиш. Архив сурат

ОАВ: Хитойда ижтимоий тармоқ ёрдамида чет элликларни чув туширган 43 фирибгар қўлга олинди

14
(Янгиланган 19:56 21.01.2016)
Ёвуз ниятли кимсалар WeChat мессенжери ёрдамида чет элликларга сохта шаҳвоний хизматларни таклиф қилиб, 15 миллион доллар “ишлашга” муваффақ бўлишган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси полицияси томонидан мамлакатда оммабоп WeChat мессенжери ёрдамида чет элликларни алдаб, 15 миллион доллар “ишлашга” муваффақ бўлган жиноий гуруҳнинг 43 аъзоси ҳибсга олинди, хабар қилади РИА Новости.

Маълум бўлишича, ёвуз ниятли кимсалар WeChat  мессенжеридан ўзлари тузган фирибни амалга оширишда фойдаланган. Яъни, жиноятчилар, Сингарпур фуқароларига ижтимоий тармоқ ёрдамида шаҳвоний турдаги хизматларни таклиф қилган. Шундай турдаги хизматга ўч фойдаланувчилар жиноятчилар ҳисоб рақамига йирик маблағларни ўтказишган. Фириб қурбонига айланганини тушунгач эса, сингапурлик WeChat фойдаланувчилари, зудлик билан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Сингапур полицияси, ўз навбатида ушбу жиноят юзасидан амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб Хитой ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишган.

ХХР полицияси пайшанба куни тақдим этган маълумотларга асосан, жиноий гуруҳ фаолиятига ўтган йилнинг декабр ойи сўнгида нуқта қўйилган. Суриштирув ишлари Хитойнинг энг йирик провинцияларида саккиз ой давомида олиб борилган.

 

14