АҚШ байроғи. Архив сурат

ОАВ: Коннектикутда мактаб ўқувчиси “Ислом давлати”га содиқ бўлишга қасамёд қилди

26
(Янгиланган 13:43 22.01.2016)
Америкада ҳар куни эрталаб мактаб ўқувчилари АҚШ байроғига содиқ қолишга қасамёд қиладилар. Коннектикут штати, Ансония шаҳридаги мактаб ўқувчиси эса АҚШ ўрнига, “ИД”га содиқ бўлишга қасамёд қилди. Бу иш ҳозирда АҚШ Ички ҳавфсизлик вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Коннектикут штати, Ансония шаҳридаги мактаб ўқувчиси АҚШ ўрнига, “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига содиқ бўлишга қасамёд қилди, РИА Новости Connecticut Post нашри маълумоти асосида.

Гап америкаликларнинг АҚШ байроғига содиқ қолишга қиладиган қасамёди ҳақида бормоқда. Бу одат ҳозирги кунгача мамлакатдаги кўпгина хусусий мактаб ва боғчаларда сақланиб қолган.

Лейтенант Андрю Кота берган хабарга кўра, маҳаллий полиция 15 яшар мактаб ўқувчисига ҳеч қандай айблов қўймаган, аммо бу ишни АҚШ Ички ҳавфсизлиги вазирлигига топширган. Исм-шарифи сир тутилаётган айбдор ҳозирча дарслардан четлатилган.

Фуқаролар ҳақ-ҳуқуқи бўйича адвокат Жон Р. Уильямснинг фикрича, бу ҳолатга доир жуда кескин муносабат билдирилган. “Террорчиларнинг мақсади ҳам шу, аслида”, деб таъкидлади у. Адвокатнинг фикрича, бу масалани вазирлик даражасигача олиб чиқиш ўрнига, ўқувчини директор ёнига йўллаб, яхшилаб танбеҳ бериш керак эди, вассалом.

 

26