Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. Архив сурат

Эмомали Раҳмон чекланмаган марта президент этиб сайланиши мумкин

58
(Янгиланган 13:38 25.03.2017)
Тожикистон парламенти Конституцияга киритган ўзгартиришлар мамлакат президенти Эмомали Раҳмонга чекланмаган маротаба давлат раҳбарлигига сайланиш имконини берди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тожикистон парламенти Конституцияга киритган ўзгартиришлар мамлакат президенти Эмомали Раҳмонга чекланмаган маротаба давлат раҳбарлигига сайланиш имконини берди, хабар қилади РИА Новости.

Шунингдек, Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мамлакат президентлигига номзодларнинг ёш цензи 35 дан 30 ёшга қисқартирилди.

Янги тузатишларда, шунингдек, Адлия Кенгаши тарқатилиши кўзда тутилган. Тожикистоннинг асосий қонуни эндиликда фақат Конституция, деб аталади. Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, диний характердаги сиёсий партияларни тузиш таъқиқланди.

Парламент Қуйи палатаси қабул қилинган лойиҳани Конституцион судга йўллади. Тез орада, ушбу ўзгаришлар юзасидан халқ референдуми ўтказилиши кутилмоқда.

58