Америка ҳарбийлари. Архив сурат

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироққа қуруқлик қўшинларни киритмоқчи

91
(Янгиланган 13:35 25.01.2016)
АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер ушбу операция “Ислом давлати” устидан ғалаба қозониш “жараёнини тезлаштириш” мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилар уюшмасига қарши курашда АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда қуруқликдаги қўшинларни ишга солишга қарор қилди, деб баёнот берди АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер. Қизиғи, бундан бирмунча вақт олдин АҚШ президенти Барак Обама, Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқда бўлиб ўтадиган янги кўламдаги урушга аралашмаслиги тўғрисида бир неча бор таъкидлаган эди, РИА Новости хабари асосида. 

Рейтер агентлиги хабарига кўра, “Картер, “Ислом давлати”га қарши курашда, Ироқ ва Сурияда қуруқликдаги қўшинлар иштирокида операция ўтказилиши ҳақида таъкидлаган”.

"Биз кўп ишни амалга оширяпмиз, чунки биз кўп ишларни амалга оширмоғимиз шарт, чунки биз “Ислом давлати” устидан ғалаба қозонишимиз лозим. Мен аминманки, бу иш қўлимиздан келади, аммо мен ушбу жараённи янада тезлаштиришни хоҳлаяпман”, — деб айтган Картер маҳаллий телеканалларнинг бирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир қанча вақт олдин АҚШ президенти Барак Обама, Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқдаги янги кўламдаги урушларга аралашмаслиги ҳақида бир неча бор таъкидлаган эди. Шу аснода, 7 декабр куни Америка халқига қилган мурожаатида Обама, янги уруш “минглаб ҳарбий аскарларнинг нобуд бўлишига ҳамда АҚШ ресурсларининг пасайишига” олиб келиши ҳақида айтиб ўтган эди.

 

91