Қизил майдондаги В.И.Ленин мавзолейи. Москва.  Архив сурат

Путиннинг бир оғиз гапи Ленинни кўмишга сабаб бўлмоқда

374
(Янгиланган 18:51 23.01.2016)
"Фикрни бошқариш – жуда тўғри иш, фақат у тўғри натижа бериши лозим. Тарихга назар солинг, Владимир Ильич Ленин фикри охир-оқибат СССР парчаланишига олиб келди”, деди Путин. Унинг бу гапидан кейин аксарият амалдорлар Ленин танасини кўмиш керак, деган таклиф билан чиқа бошлашди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik.  Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин илм-фан ва маориф Кенгаши мажлисида шундай деди: "Фикрни бошқариш – жуда тўғри иш, фақат у тўғри натижа бериши лозим. Лениннинг аҳволига тушиб қолиш ярамайди. Унинг фикри нимага олиб келди? СССР тарқалишига! Мана шунақа”. Путиннинг бу гапидан кейин мансабдор шахслар орасида Ленин кўмилиши керак, деган таклифлар билан чиқаётганлар сони кўпайиб қолди, хабар қилади РИА Новости.

Жумладан, Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров Владимир Ленин танаси аллақачон кўмилиши керак эди, деб ҳисоблайди.

"Мен диндор инсон сифатида, ҳар бир кишининг каби, Ленин танаси ҳам кўмилиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг мавзолейда сақланиши инсонийликка тўғри келмайди”, — дейди Евкуров.

У шунингдек, Ленин танаси мавзолейда сақланиши керак, деган истакни тушунишини айтиб, “одамларга қолса, улар нималарни хоҳлашмайди, дейсиз”, деб қўшимча қилган.

"Лениннинг ўзи унинг танаси ердамас, мавзолейда сақланишини васият қилганига ишончим комил эмас, бундан ташқари, унинг мавзолейда сақланиши Россия тарихий анъаналарига тамомила зид”, — деб таъкидлади Ингушетия раҳбари.

 

374