Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель. Архив сурат

Ангела Меркелга Эрдўғон нима учун керак?

206
(Янгиланган 15:09 23.01.2016)
Германия Туркия жануби-шарқида рўй бераётган қурдлар қирғини, ноқонуний нефт савдоси ҳамда Эрдўғоннинг “Ислом давлати” жангариларини қўллаб-қувватлашига кўз юмиб келмоқда. Чунки Туркия президенти унга ҳокимият тепасида ушланиб қолишда кўмак беришидан умидвор.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik.  Германия канцлери Туркия ўз халқига қарши қандай йўл билан уруш олиб бораётганини кўрса ҳам, у билан шубҳали ҳамкорликни тўхтатмаяпти. Нега дейсизми? Чунки, Меркел ўз бошига бало бўлган “қочоқлар масаласи”ни ҳал этишда Эрдўғон унга ёрдам беришига, умид қилмоқда, деб ёзади Handelsblatt  нашри, РИА Новости хабари асосида.

"Меркелга Эрдўғон сиёсат майдонида омон қолиш учунгина керак", — дейилган немис нашрида.

Эрдўғон Германия канцлерига Туркия-Сурия чегарасидаги қочоқларга ёрдам қўлини чўзишга сўз берган. Шу сабаб Европа Туркия президенти кирдикорларига кўз юмиб келмоқда. Тойиб Эрдўғон европаликларнинг ишончини сурбетларча суиистеъмол қилаётгани шубҳасиз.

Туркия президенти қочоқлардан ўз ёвуз мақсадларини амалга оширишда фойдаланиб келяпти, деб ҳисоблайди Handelsblatt  журналистлари.

“Эрдўғон Туркия жануби-шарқида ўз халқига қарата ўқ узишларига йўл қўйиб, қочоқларнинг янги оқимини вужудга келтирмоқда”, — деб ёзади нашр.

Туркия жануби-шарқида мамлакат қуролли кучлари ва қурдлар ишчи партияси ўртасида аёвсиз жанглар бормоқда. Ўтган йилнинг декабр ойи ўрталарида бошланган террорчиларга қарши операциялар натижасида, шу кунга қадар 600 дан зиёд қурд жангарилари ўлдирилгани маълум.

 

206