Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун. Архив сурат

Пан Ги Мун 15та мамлакатни қарзи туфайли овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди

68
(Янгиланган 18:49 23.01.2016)
2016 йилнинг февралидан БМТда раислик ваколатини ўз зиммасига олиши лозим бўлган Венесуэла мамлакати ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.

 

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун аъзолик бадалларини тўламаганлиги туфайли, овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, РИА Новости Ассошиэйтед Пресс маълумоти асосида.

Рўйхатдан 15та қарздор-мамлакат ўрин олган. Ливия, Доминикан Республикаси, Сент-Винсент ва Гренадина, Бурунди, Баҳрайн, Мали ва Эрон шулар жумласига киради.  Бош ассамблея матбуот-котиби Даниэл Томас “Ҳозиргина бадал тўловидан қутулган Эрон овоз беришда қатнашиши мумкинлиги”га аниқлик киритган.

Венесуэла давлати ҳам қарздор, деб эълон қилиниб, овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилган. 2016 йилнинг февралида бу мамлакат БМТда раислик ваколатини ўз зиммасига олиши лозим эди. Венесуэланинг БМТ олдидаги қарзи 3 миллион долларни ташкил этади.

БМТ Бош котиби, шунингдек, ҳозирда мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазиятни бошдан кечираётган Яман, Сомали, Комор ороллари, Гвинея-Бисау ва Сан-Томе ҳамда Принсипи каби қарздор-мамлакатлар  овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаслиги ҳақида айтиб ўтган.  

Қолган қарздор-мамлакатларга БМТ Кенгашларида фавқулодда ҳолатлардагина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишлари ҳақида таъкидланди.

 

68