Довутўғли Туркия чегараси “Ислом давлати”дан “тозалаб” ташланиши ҳақида айтди

Oбуна бўлиш
Туркия ҳукумати эндиликда ўз чегарасида “Ислом давлати”, қурдлар ва Башар Асад ҳарбийларига тоқат қилишни хоҳламайдилар, деб таъкидлади Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik, Алена Палажченко. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли ҳозирда Анқаранинг энг асосий мақсадларидан бири Сурия билан чегарадош ҳудудларни “Ислом давлати” жангариларидан “тозалаш” эканлигини маълум қилди, деб хабар қилади РИА Новости.

ОАВ: Туркия ҳудуди яна террорчилар томонидан нишонга олинди, икки киши жароҳатланган

"Туркия мақсади – чегарадаги “ИД” жангариларини битта қолдирмай қириб ташлаш. Ва бу борада бизга АҚШ яқиндан кўмак бермоқда. Сурия оппозицияси томонидан “ИД”га қарши олиб борилаётган жанглар ҳам биз, ҳам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бизни безовта қилаётган биргина ҳолат, ҳаво операцияларини ўтказаётган Россия бизга бу курашда ҳалал бериши мумкин. Биз ўз чегараларимизда бундан буёғига на “ИД”ни, на “Қурдлар ишчи партияси”ни, на Башар Асад ҳукумати аскарларини кўришга тоқатимиз йўқ”, — деди Довутўғли АҚШ вице-президенти билан ҳамкорликда Истамбулда ўтказилган матбуот-анжуманида.

Довутўғли Туркия учун — “Ислом давлати”, “Қурдлар ишчи партияси”, Ан-Нусра фронти ва Суриядаги бошқа террорчилик уюшмалари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0