Вашингтондаги қор уюмлари. Архив сурат

АҚШдаги қор бўрони 18 кишининг умрига зомин бўлди

23
АҚШнинг шарқий қирғиғига келган циклон Вашингтон ҳудудидни ҳамда Мэриленд, Виргиния, ва Пенсильвания штатларини қор билан қоплади.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ассошиэйтед Пресс хабарига кўра, АҚШда қор бўрони билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларда 18 киши қурбон бўлди.

Аввалига 13та қурбон ҳақида хабар берилган эди. Шанба куни тушдан кейин Нью-Йоркда 3 киши қор тозалаш вақтида халок бўлгани ҳақида хабар келди, яна 2 киши Виргинияда совуқ қотиш натижасида қурбон бўлган. Қор бўрони АҚШнинг 90 миллион аҳолиси устига ёпирилган. 11 штатда фавқулодда вазият эълон қилинган. Вашингтонда транспорт ҳаракати бутунлай тўхтаб қолган, Нью Йоркда бўлса кўчаларда автомобил ҳаракати бутунлай тўхтатилган. Вашингтон, Нью-Йорк ва Нью Джерси шаҳарлари ҳокимияти аҳолини кўчага чиқмасликка чақирган.

Ҳозирги вақтга келиб, баъзи жойларда қор қалинлиги 70 сантиметрн ташкил қилди. 200га яқин уйлар электр таъминотидан узилиб қолди.

23