Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. Архив сурат

Дональд Трамп: мен кимнидир отиб ташласам ҳам, сайловчиларимни йўқотмайман

46
АҚШ президенти лавозимига даъвогарлардан бири - Дональд Трамп рақиб-номзодлардан ҳеч қайси уни доғда қолдира олмаслигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ўз сайловчиларининг вафодорлигига шубҳа қилмаслигини айтди. Миллиардер таъкидига кўра, агар у Нью-Йоркнинг тинч аҳолисига қарата ўқ очган тақдирда ҳам, у ўз тарафдорларини йўқотмайди. Трамп бу ҳақда шанба куни, Айова штатидаги коллежларнинг бирида ўтган сайловолди ташвиқоти вақтида айтган, РИА Новости Рейтер агентлиги хабари асосида.

Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. Архив сурат
© Sputnik/ Екатерина Чеснокова

"Мен Бешинчи авеню ўртасида туриб, кимнидир отишим мумкин. Шунда ҳам сайловчиларим овозини йўқотмайман", — деган ҳазил оҳангида Трамп.

Миллиардер бу гапни айтар экан, қўли билан гўё тўппонча тепкисини босаётгандек ҳаракат қилган, хабар қилади ABC News.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайлов 2016 йил ноябр ойида ўтказилади. Қўшма штатларнинг амалдаги президенти Барак Обама иккинчи маротаба ўз номзодини кўрсатиш фикридан йироқ.

46