Нью-Йоркда сноуборд учиш видео лавҳасини youtube да 4,7 млн киши томоша қилди

© Youtube / CaseyNeistat Ню Йоркда сноуборд учиш
Ню Йоркда сноуборд учиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нью-Йорклик продюсер Касей Нейстат қор билан қопланган Нью-Йорк шаҳрида сноуборд учиб уни видеога олди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ютубда бир неча шов-шувли филмлар продюсери Нью Йорклик продюсер Касей Нейстат қор билан қопланган Нью-Йорк шаҳрида сноуборд учиб уни видеога олди.

Нью Йорк марказий кўчаларида автомобилга боғланган ип билан сноубобрд учиш учун, албатта, камдан-кам имконият бўлади. Биринчидан Нью-Йоркда бундай қалин қор ёғишини йиллаб кутиш керак, иккинчидан ушбу қалин қор туфайли кўчаларда автомобил ҳаракати тўхташи ҳам бунга имконият яратган.

Одатда, сноуборд тоғдан ёки баландликдан пастга қараб училади, Касей Нейстат бўлса ғилдиракларига занжир ўрнатилган махсус автомобилга арқон боғлаб шаҳар марказида учган.

Кутилганидек, томошанинг охири полиция ходими билан учрашув билан якунланган. "Учувчининг" неча пул жарима тўлагани номаълум, лекин видеолавҳа ҳайратомуз чиққан. Уoutube да жойлаштирилганидан кейин 1 кун ичида уни 4,7 миллион одам томоша қилиб 226 минг киши "лайк" яъни "ёқди" тугмасини босган.

Янгиликлар лентаси
0