Куала-Лумпур, Малайзия. Архив сурат

Саудия қиролининг 700 млн $ эҳсони прокурор текширувга сабаб бўлди

49
(Янгиланган 11:59 26.01.2016)
Малайзия бош вазири ҳисобидаги 681 млн долларни мамлкат бош прокурор Саудия Арабистони қироли совғаси деб тан олди.

ТОШКЕНТ,  26 янв — Sputnik. Малайзия бош прокурори Мохамед Апанди Али мамлакат бош вазири Нажиб Разакнинг шахсий ҳисобидаги катта маблағни (681 млн $) Саудия Арабистони қироли оиласи совғаси сифатида тан олди, РИА Новости Рейтер хабари асосида.

Ўтган йилнинг июл ойида, Нажиб Разак ўзининг шахсий ҳисобига 700 млн доллар олгани маълум бўлди. Ўшанда бош вазир порахўрликда айбланган эди. Разак бўлса, ушбу маблағ Яқин Шарқ мамлакатларидан хайр-эҳсон деб тушунтирганди.  

“Мен ушбу иш вазиятлари билан қониқдим. Ушбу маблағ пора эмаслиги маълум бўлди. Бундай саховатли хайр-эҳсон сабабларини аниқлаштиришга эҳтиёж йўқ, чунки бу Саудия қироли оиласининг шахсий иши”, — деди мамлакат прокурори Али Апанди.

Бундан ташқари, Апандининг сўзларига қараганда, бош вазир Нажиб Разак, эҳтиёж бўлмагани туфайли, Саудия қироли оиласига 620 миллион долларни қайтариб берган.  

ОАВ хабарига кўра, тергов тугаши билан, бош прокурор Коррупцияга қарши қўмитадан Разак ишини ёпишни ва бундан кейин унга қайтмасликни сўради.

 

49