ИД террорчи гуруҳ аъзолари. Архив сурат

ОАВ: Собиқ ИД жангариси ким россияда теракт таёрлаганини айтди

93
(Янгиланган 15:21 26.01.2016)
Номи ошкор қилинган жангарилар орасида Шимолий Осетия – Алания фуқароси рашид Евлоев ҳам бор. У Сурияда диверсия ва террорчилик амалга ошириш учун таёргарликдан ўтган. Евлоев Германияда ҳибсга олиниб Россияга экстрадиция қилинди.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ноқонуний қуролли уюшмалар сафида бўлганлиги учун жазога тортилган собиқ жангари, Россияда  теракт амалга оширишга таёргарлик кўрган ўзининг сафдошлари номини ошкор қилди, деб ёзади РИА новости “Коммерсант” газетаси хабарига асосан.  

“Сурияда жанг қилган, собиқ жангарилардан бирининг тергов органлари билан ҳамкорлиги натижасида ФХХ ходимларига ўнлаб жангарилар исми шарифи маълум бўлди. Улар орасида Россияда  теракт амалга оширишни режааштирганлар ҳам бор”, — деб хабра бермоқда нашр.  

Номи ошкор қилинган жангарилар орасида Шимолий Осетия – Алания фуқароси рашид Евлоев ҳам бор. У Сурияда диверсия ва террорчилик амалга ошириш учун таёргарликдан ўтган. Евлоев Германияда ҳибсга олиниб Россияга экстрадиция қилинди.  

Исломбекнинг ўзи Суриялик жангариларга 2013 йилда қўшилган. Террорчилар таёрлаш лагери Стамбулда жойлашган бўлиб  у ерда Россиядан 1,5 мингга яқин одам бўлган. Уларда ўқотар қуроллардан ташқари “Игла” ва “Стрела” КЗРК (кўчма зенит ракета комплекси) билан қуролланган.  Ушбу лагерда Евлоев ҳам бўлган. У диверсант-портлатувчилар гуруҳи аъзоси бўлиб, Сурия ҳудудидан ташқарида операциялар таёрлаган.

Охирги вақтларда, Россия  ҳукумати “Ислом давлати” террорчилик гуруҳидан тарқалаётган хавфга катта эътибор бермоқда. ФХХ хабарига кўра ИД томонидан ёлланган россияликлар сони 1700 кишига яқин.

 

93