Эмомали Раҳмон ўз қизини президент аппарати раҳбари этиб тайинлади

© Sputnik / /Амир ИсаевОзода Раҳмон
Озода Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга қадар Тожикистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Озода Раҳмон бу лавозимда Бахтиёр Худоёрзодани янгилади. Худоёрзода, ўз навбатида, парламентга сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссия раҳбарлигига тавсия қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон чоршанба куни ўз қизи Озода Раҳмонни президент аппарати раҳбари этиб тайинлади, хабар беради мамлакат раҳбари матбуот-хизмати.

"Шу вақтга қадар Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Озода Раҳмон, президент аппарати раҳбари этиб тайинланди", дейилади хабарда.

Озода Раҳмон 1978 йил 3 январда Тожикистонда таваллуд топган. Миллати тожик, олий маълумотга эга, юридик фанлар номзоди. Фавқулодда ва мухтор элчи унвонига эга. 2000-йилда Тожикистон миллий университетини тамомлаган. 2004-2006 йилларда Жоржтаун ва Мэриленд университетларида тилларни ўрганиш билан шуғулланган. 2005-2007 йилларда Вашингтондаги Тожикистон элчихонасида маданий- маърифий ишлар бўйича атташе вазифасини бажарган. 2007-2009-йилларда республика ИИВда Консул бошқарув раҳбари сифатида фаолият юритган.

2009-2014 йилларда Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган, 2014 йил май ойидан бошлаб, 2016 йил январига қадар Тожикистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тожик, рус ва инглиз тилларини билади. 5 фарзанд онаси. Турмуш ўртоғи — Жамолиддин Нуралиев, Тожикистон Миллий банки раҳбари биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0