Қўзичоқлар сукути фильмидан лавҳа. Энтони Хопкинс ижросидаги Ганнибал Лектер образи. Архив сурат

АҚШдаги қамоқхонадан энг ёвуз жиноятчи қочиб кетди

0
Американинг Калифорния штатидаги қамоқхонадан “ниҳоятда хавфли ва маккор”, иккинчи “Ганниббал Лектер” номини олган жиноятчи қочишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Собиқ Америка денгиз пиёдаси, келиб чиқиши эронлик бўлган Хусайн Найери икки шериги ёрдамида душанба куни Калифорниядаги қамоқхонадан қочиб кетган. Ушбу жиноят устидан суриштирув ишларини олиб бораётган прокурор, 37 яшар Найерини "иккинчи Ганнибал Лектер"га (“Қўзичоқлар сукути”("Молчание Ягнят") фильмидаги маньяк — таҳр.) қиёслаган.

Найерининг ваҳшийлиги ҳатто кўпни кўрган суриштирув органи ходимларини ҳайратга солди. 2012 йилда наркодилерлардан бирини жиноий гуруҳга тегишли пулларни яширган деб гумон қилган Найери, ўз қурбонини кавшарлашда иштиладиган лампа ёрдамида қийнаб ўлдирган. Шунингдек, ўз шерикларидан бирига бошқа гумондорнинг жинсий аъзосини кесиб ташлашга буйруқ берган, хабар қилади РИА Новости.

Прокурор Хизер Браун бу жиноятчига "иблис каби маккор ва ваҳший", деб таъриф беради. Аёлнинг айтишича, бундай жиноятчининг қўриқлаш даражаси яхши бўлмаган қамоқхонада сақланиши катта хато бўлган.

Бандилар техник ертўла орқали қочиб кетишгани маълум. Уларнинг йўқлигини орадан 16 соат ўтиб, пайқаб қолишган.

Жиноятчиларнинг яширинган жойи ҳақида маълумот берганларга 50 минг доллар миқдорида мукофот пули эълон қилинган.

0