Россия Президенти Владимир Путин. Архив сурат

Владимир Путин порахўрлар мол-мулкини тортиб олишни бошлади

156
(Янгиланган 14:42 27.01.2016)
Россия Президенти порахўрликка қарши кураш йиғини кенгашида регионларда порахўрлик даражаси пасайиши учун маҳаллий раҳбарлар масъул, дея таъкидлади. У, шунингдек, ноқонуний йўл билан орттирилган мол-мулк ва моддий бойликлар тортиб олиниши шартлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Порахўрлик даражаси пасайиши учун масъулият регион раҳбарлари зиммасига юклатилади, ноқонуний йўл билан орттирилган мол-мулк ва моддий бойликлар, тортиб олиниши зарур, таъкидлади Россия президенти порахўрликка қарши кураш йиғини мажлисида.

"Яна бир бор таъкидлайман: ҳудудларда порахўрлик даражаси пасайиши учун федерация субъектлари раҳбарлари жавобгар. Ноқонуний йўл билан ёки шубҳали даромад эвазига харид қилинган мол-мулклар тортиб олиб, давлат фойдасига мусодара қилишимиз керак. Порахўрликка қарши кураш механизмини ишга тушириб, уни тобора такомиллаштиришимиз лозим”, — деди Владимир Путин.

 

156