Террорчилар вайронага айлантирган шаҳар. Архив сурат

“ИД” жангарилари уюштирган оммавий қатл қурбонлари қайта кўмилади

29
Ар-Рамадий(Ироқ) шаҳри террорчилардан тозалангач, бир неча кун ўтиб, қирқдан ортиқ кишининг умумий қабри аниқланди. Ироқ расмий вакиллари таъкидига кўра, бу одамлар 2015 йил май ойида “ИД” жангарилари шаҳарни эгаллашган вақтда қатл қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik.  Ар-Рамадий шаҳри ҳукумати 40 киши танаси эксгумация қилиниши ҳақида таъкидлашди. Улар орасида аёллар ҳамда болалар ҳам борлиги маълум қилинмоқда. Қурбонлар “Ислом давлати” террорчилари томонидан ўлдирилиб, умумий қабристонга кўмиб юборилган, хабар қилади РИА Новости.

“Фикримизча, шоҳидлар “Ислом давлати” жангарилари Ар-Рамадийга ҳужум уюштирган вақтда, уларга қарши курашган одамлар бўлиши мумкин", — хабар қилади Press TV телеканали провинция губернатори Соҳиб ар-Рави таъкидига ишора қилган ҳолда.

Ироқнинг Ар-Рамадий шаҳри террорчилардан тозалангач, бир неча кун ўтиб, қирқдан ортиқ кишиларнинг оммавий қабри аниқланди. Ироқ расмий вакиллари хабарига кўра, бу одамлар 2015 йилнинг май ойида “ИД” жангарилари шаҳарни эгаллаган вақтда ўлдирилган.

Оммавий қабр 26 январ куни аниқланган. Даставвал, ҳукумат, қабрдан 18 киши, шу жумладан, 5 нафар полициячи танаси чиқариб олингани ҳақида маълум қилган эди. Қурбонларнинг барчаси отиб ўлдирилган ёки боши танасидан жудо қилинган.

2015 йил декабр ойида Ироқ армияси Ар-Рамадий шаҳри “ИД” террорчиларидан тўлиқ озод қилингани ҳақида эълон қилган эди. Сал кечроқ провинция губернатори Соҳиб ар-Рави шаҳар фақат 80%га жангарилардан озод қилингани ҳақида хабар қилади. АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам Ар-Рамадийнинг бир қисмида ҳали ҳам жангарилар мавжудлигини тасдиқлайди.

29