Анқара. Туркия. Архив сурат

ОАВ: Су-24 учувчисининг тахминий қотили Истамбулда ўтган дафн маросимида кўриниш берди

59
(Янгиланган 19:24 28.01.2016)
Туркиянинг Hurriyet нашри хабарига кўра, Су-24 самолёти учувчиси Олег Пешков қотили, турк миллатига мансуб Алпарслон Челик яна Сурияга қайтишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik.  Бундан бир муддат олдин Россия бомбардимончи самолёти — Су-24 учувчиси ўлимида ўз иштирокини тан олган Туркия фуқароси Алпарслон Челик чоршанба куни Истамбулда ўтган дафн маросимида кўриниш берган. Марҳум — Иброҳим Кучук Россия Ҳарбий Космик кучлари томонидан Сурияда ўтказилган махсус операция вақтида ҳалок бўлган, хабар қилади РИА Новости Hurriyet нашрига таянган ҳолда.

Бундан сал олдин Россия ТИВ Туркия ҳукуматидан рус учувчиси Олег Пешков ўлимида айбдор бўлган ҳамда қуролланган уюшмалар томонида туриб, чет элда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошираётган Челик ва унинг маслакдошларини қўлга олишда зудлик билан чора кўришни талаб қилган эди.

Нашрда ёзилишича, Челик ўз оғзи билан тез орадан яна Сурияга қайтишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Су-24 учувчиси самолёт ҳалокатга учрагач, Олег Пешков катапульта ёрдамида парашютдан сакраган вақтида Сурия туркманлари назоратидаги ҳудуддан ўққа тутилган. Учувчига вафотидан кейин “Россия Қаҳрамони” унвони берилган.

 

59