Россия президенти Владимир Путин. Архив сурат

Путин шаънига айтилган ҳақорат учун Кремль АҚШдан тушунтириш талаб қилмоқда

206
(Янгиланган 16:08 29.01.2016)
Бир кун олдин АҚШ Молия вазири Россия президентига “порахўрлик рамзи” деб таъриф берган эди. Владимир Путиннинг матбуот-котиби Песков бу таъкид ҳақоратдан бўлак ҳеч нарса эмас, дея таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik.  Москва ушбу таъкид юзасидан АҚШ тушунтириш беришига умид қилади, деди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабарига асосан.

Россия Президенти Владимир Путин. Архив сурат
© Sputnik/ Рамиль Ситдиков

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлиги расмий вакили, Россияга қарши санкциялар билан шуғулланувчи Адам Шубин Би-би-си телеканали эфирида Владимир Путинга "порахўрлик рамзи" дея таъриф берган эди. Орадан кўп ўтмай, АҚШ Оқ уй вакили Жош Эрнест Қўшма Штатлар Молия вазирлигининг бу позицияси Америка президенти маъмурияти қарашларини тўлиқ ифодалашини айтди.

"Давлат раҳбари шаънига бу каби ҳақоратни билдириш — ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Биз, буни ҳатто тасаввур ҳам қилолмаймиз. Мисол учун, мен агар АҚШ президенти шаънига шундай ҳақорат айтадиган бўлсам, шу заҳотиёқ ишдан бўшатиламан”, — деб таъкидлади Путиннинг матбуот-котиби.

Дмитрий Песков, шунингдек, Владимир Путин Оқ уй вакилининг ўз номига билдирган фикрларидан хабардорлигини, ва уларни номаъқбул деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

 

206