Mattel компанияси қўғирчоқлари. Архив сурат

Кутиб олинг, дўндиқ Барби!

48
(Янгиланган 18:22 29.01.2016)
Янги Barbie қўғирчоқлари тана тузилиши - 4 хил, тери ранги - 7 хил, кўзлари - 22 хил рангда, соч турмаги - 24 хил кўринишда бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik.  Бутун дунёга машҳур Барби қўғирчоғини ишлаб чиқарувчи Mattel компанияси ўз коллекциясини турли ташқи кўринишга эга қўғирчоқлар билан бойитди. Эндиликда харидорлар ўз хоҳишига кўра, озғин ва тўла, узун ва паст бўйга эга қўғирчоқларни харид қилишлари мумкин.

Янги турдаги қўғирчоқлар Россия бозорида эрта баҳорда сотувда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган 57 йил давомида Барби қўғирчоқларининг ҳаммаси модель кўринишига эга бўлиб келган. Унинг соч турмаги, териси, кўзлари ранги ўзгарган, аммо бичими ўша-ўшалигича қолиб келаверган. Шу боис ҳам, қўғирчоқ яратувчилари ёш қизларда гўзаллик ҳақида сохта тасаввур уйғотаётганликда айбланиб келган.

«Қизалоқлар ва уларнинг ота-оналарида гўзаллик стандартлари ҳақида тасаввурни кенгайтиришимиз лозимлигини ҳис қилдик”, — дейди Barbie бренди вице-президенти Эвелин Маззокко. Аёлнинг сўзларига қараганда, янги коллекциядаги Барби қўғирчоқлари эндиликда ҳар бир қизалоққа айнан ўзига ўхшаш қўғирчоқни топиш имконини ҳадя этади.

Қўғирчоқлар линейкасини бойитилиши компания томонидан бизнесни қутқариб қолишга қилинаётган ҳаракат бўлиши ҳам мумкин. Чунки охирги вақтларда рақобатчилар томонидан чиқарилаётган сифатли ва арзон қўғирчоқлар туфайли Барби қўғирчоқларининг бозори касод бўлмоқда.

Бугунги кунда Барби қўғирчоқлари 150 мамлакатда расман сотилади.

48