Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари. Архив сурат

Эксперт: Ўзбекистон Хитой учун Марказий Осиёдаги муҳим устун

395
(Янгиланган 20:12 29.01.2016)
Хитой билан ҳамкорлик ўзбек иқтисодиёти ва атом энергетикаси соҳасида муҳим босқич бўлади, деб таъкидлайди шарқшунос Алексей Маслов. “Хитой халқаро ташкилотлар доирасидан ташқарида Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамламоқчи”, деб аниқлик киритди мутахассис.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik, Мария Шелудякова. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекинга расмий ташриф уюштирди. Хитой пойтахтида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз ҳамкасби Ван И билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. “Иқтисодиёт олий мактаби” Миллий тадқиқот университети шарқшунослик бўлими раҳбари Алексей Маслов ўзбек-хитой муносабатлари истиқболлари ҳақида фикр билдирди.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўплаб жабҳалар  бўйича ривожланаётган бўлса-да, шарқшунос ҳамкорликнинг уч асосий босқичини алоҳида ажратиб кўрсатди.

"Биринчиси — транспорт ҳамда инфратузилма-логистик ҳамкорлик. Хитой тезюрар темирйўллар ҳамда автомобил йўллари қурилишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватламоқчи бўляпти. Келажакда бу йўллар Ўзбекистонни Хитой билан боғлайди. Ва бу орқали Ўзбекистон Хитой яратаётган “транспорт коридор”га қўшилади. Бу коридор бўйлаб юклар Қозоғистонга, кейинчалик эҳтимол, Грузия ва Озарбайжонга, Туркия ва Европага олиб чиқилиши мумкин”, — деб тушунтирди эксперт.

Бу ҳамкорлик Ўзбекистон учун фойдали бўлиши турган гап, чунки у “Хитой логистикаси тузилмасида катта улушни” қўлга киритади.

Иккинчидан, дея таъкидлади Маслов, Ўзбекистон Хитой билан атом электр станциялари борасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Хитой атом энергетикаси соҳасида етиштирган тайёр маҳсулотларни эндиликда Ўзбекистонга ҳам етказиб бериши мумкин.

Давлатлар шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишган. Сабаби, Хитойда экологик тоза маҳсулотларга эҳтиёж баланд.  Ўзбекистон эса ўзининг яхши ривожланган қишлоқ хўжалиги ҳамда арзон пахтаси билан шаҳарлари сони тобора ортиб бораётгани сабаб, ер ҳосилдорлигини бой бераётган Хитой учун ҳаводек зарур. 

Бундан ташқари эксперт икки давлатнинг террорчилик ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни йўлга қўйишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Маслов, шу ўринда, Ўзбекистон Хитой учун Марказий Осиёда жуда муҳим устун эканлигини, тенгсиз ҳамкор бўлишини алоҳида таъкидлади.

"Агар Хитой ўзбек иқтисодиётини молиялаштиришга ва кредитлаштиришга тайёр бўлса, Ўзбекистон йирик Осиё меҳнат тақсимотига кирган бўлади. Бу Ўзбекистон ривожланишида катта илгарилашни юзага келтиради. Ўзбекистон Хитой билан расман ШҲТ доирасида ҳам кўп жабҳаларда ҳамкорлик қилиб келаётган бўлса-да, Хитой бу ташкилотлардан ташқарида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдан кўпроқ манфаат кўрса керак”, — деб таъкидлади эксперт.

Хитой сармоячилари озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда фармацептика соҳалари учун катта маблағларни тикишмоқда.

Хитойда товар айрибошлаш охирги олти йил ичида уч баробарга ортган. 2014 йилда бу кўрсаткич 4,7 миллиард долларни ташкил этди.

 

395