Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 78 ёшда

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари, иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Россия авиацияси ва ҳавода сузиш академияси академиги ва бир қатор монографиялар муаллифи Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таваллуд айёми. Ўзбек миллати етакчиси 78 ёшни қарши олди.

Покистон бош вазири Навоз Шариф ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ва Навоз Шариф Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.

1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.

1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.

1986 – 1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар 15%га ошиши кутилмоқда

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.

2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Президент Ислома Каримов нутқ сўзламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Узбекистонда НАТО ҳарбий базалари жойлаштирилмайди

2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.

Ислом Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда у иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0