Россия Сурияга олиб кирган С-400 Зенит ракета комплекси. Архив сурат

Independent: Россия Ғарбга ўз ҳарбий техникаси “занглаб қолмаган"ини кўрсатиб қўйди

1061
(Янгиланган 15:21 30.01.2016)
Сўнгги ўн йилликлар давомида Ғарб Россия ҳарбий техникаси ривожига истеҳзо билан қараб келарди. Аммо у яқинда Москва қурол-аслаҳа соҳасида ақл бовар қилмас ютуқларга эришганини тан олишга мажбур бўлди...

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Сўнгги ўн йилликлар давомида Ғарб Россия ҳарбий техникаси ривожига истеҳзо билан қараб келарди. Аммо у яқинда Москва қурол-аслаҳа соҳасида ақл бовар қилмас ютуқларга эришганини тан олишга мажбур бўлди.

Россия ҳарбий техникани яратиш борасида юқори технологияларни ишга солиб Ғарб ва Исроил давлатини “шок”ка туширди, деб ёзади Independent, деб ёзади Independent нашри, РИА Новости хабари асосида.

Яқин-яқинларгача Ғарб ҳарбий амалдорлари Россия стратегияси ва ҳарбий техникаси ҳақида — “эскирган”, Россия ҲҲК фойдаланадиган ракеталар тўғрисида — “иш бермас”, Россия Ҳарбий Денгиз Флотини эса, умуман, “занглаб қолган” дея оғиз тўлдириб гапиришар эди. Аммо Суриядаги ҳарбий операциялари давомида Россия ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйганидан сўнг, Ғарб ўзини йўқотиб, довдираб қолди, деб ёзилади мақолада.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ бошчилигидаги коалиция бир ойда амалга оширган учишларни Россия қирувчилари ўз вақтида бир кунда амалга оширган ҳолатлар бўлган. Россия Ҳарбий-денгиз флоти кучлари эса Каспий денгизидан туриб 900 милдан олис масофага ракеталарни учиришди.

АҚШ армиясининг Европадаги Бош қўмондони Бен Хожес яқинда шундай дея таъкидлади: “Россиянинг Сурия ва Украинадаги радио-электрон кураш воситалари ривожи… ақл бовар қилмас даражада". 

АҚШ армиясининг Европадаги вакили генерал Фрэнк Горенцнинг фикрича, Россия Қрим яримороли ва Калининградда шундай турдаги ҳаво мудофаа комплексларини жойлаштирмоқчики, натижада, ҳатто, НАТО ўзига аъзо баъзи бир туманлар, жумладан, Польшага хавфсизлик борасида ёрдам беролмай қолиши мумкин.

Исроил ҳам, деб ёзади Independent, Россиянинг ҳарбий томондан тобора кучайиб бораётганидан хавфсирамоқда. Сабаби, русларнинг илғор қурол-аслаҳалари, жумладан, С-400 зенит-ракета комплекси Эрон қўлига тушиб қолиши мумкин. Эрон эса Исроил томонидан “ўта хавфли” душман сифатида қабул қилиниб келиниши сир эмас…

Россиянинг Сурияда иштироки ҳолатни бутунлай ўзгартирди. Ҳозирда Сурияда рўй бераётган воқеалар қай томонга ўзгариши фақат Россия президенти Владимир Путинга боғлиқ, деб ёзади Independent.

 

1061