Туркия давлати президенти Тойиб Эрдўғон. Архив сурат

Эрдўғоннинг “иштаҳаси” очилиб кетди, энди у Европадан 5 миллиард евро талаб қилмоқда

0
Die Welt нашри ёзишича, Европа Иттифоқи келишилган маблағни битта шарт билан тўлашга рози: Туркия ажратилган маблағлар нимага сарфланаётгани ҳақида тийин-тийинигача ҳисобот бериб бориши лозим.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Туркия ҳукумати қочоқлар можаросини ҳал қилиш учун ажратилган маблағ икки баробарга кўпайтирилиши талаби билан Европа Иттифоқига мурожаат қилди, РИА Новости Die Welt нашри асосида.

Европа Иттифоқи дипломати таъкидига кўра, Туркия давлати ажратилаётган маблағлар нималарга сарфланаётгани ҳақида ҳисобот беришга рози бўлса, Европа  бу пулларни бўлиб-бўлиб тўлаб боради.

"Анқара 5 миллиард евро талаб қиляпти, биз эса ваъда қилинган 3 миллиард еврони тўлашга тайёрмиз", — хабар қилди манба.

0