Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Аль Сауд. Архив сурат

Саудия Арабистони қўшинларини Сурияга олиб кирмоқчи

38
(Янгиланган 14:06 06.02.2016)
Саудия Арабистони АҚШ бошчилигидаги коалиция билан келишган ҳолда ИШИД террорчилари билан курашиш учун қўшинларини Сурияга олиб киришга таёр эканлигини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Саудия арабистони қўшинларини Сурияга олиб кириши мумкин, деди Саудия арабистони Мудофаа вазири маслаҳатчиси Аҳмад Ассери.

Унинг сўзларига қараганда, Ар-Риёд террорчиликка қарши операцияда қатнашиш учун ўз қўшинларини Сурияга олиб киришга таёр. Бунинг учун уларга фақат АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция рухсат берса бўлди. Ушбу қарор келаси ҳафта Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида қабул қилиниши мумкин. АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер НАТО саммитида Саудия Арабистони вакиллари билан ушбу таклифни муҳокама қилишини тасдиқлади.

Ассери "Ал-Арабия" телеканалида айтган хабарига кўра, Ямандаги ҳарбий операция муваффақиятли якунланиши мунособати билан саудия Арабистони Сурияда ҳужумга ўтиш учун бир неча минг аскар ажратиши мумкин.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу хабарга изоҳ берар экан, ўзининг Facebook ида “Сўрашга уялаяпман-у, лекин Яманда ҳаммани енгиб бўлдингларми?” дея пичинг қилди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Яманда ўтган йилнинг мартидан бошлаб қувғин президент Абд Раббу Мансур Ҳоди бошчилигидаги қўшинларга ҳарбий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Уларга қарши шия мусулмонларидан ташкил топган Хуситлар мухолифати турибди. Хуситлар, асосан, Эрон томонидан қўллаб-қувватланмоқда.   

 

38