Муаммар Қаддафий. Архив сурат

Муаммар Қаддафий ўлдрилиши ҳақида янги видеолавҳа пайдо бўлди

290
(Янгиланган 18:05 05.02.2016)
Муаммар Қаддафийнинг ўлими ҳақида янги видеолавҳалар пайдо бўлди. Унда собиқ Ливия президенти умрининг охирги дақиқалари тасвирланган.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. BBC телеканали собиқ Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий умрининг охирги дақиқалари тасвирланган видеолавҳани намойиш қилди, РИА Новости хабарига асосан.  

Видеолавҳада 2011 йил октябрида Қаддафий қўлга олиниганидан кейинги бир неча дақиқа намойиш этилган. Видео бошида яраланган Қаддафий бир гуруҳ қуролли одамлар томонидан машинада олиб кетилаётгани кўрсатилган. Лавҳанинг иккинчи қисмида эса қонга беланган Қаддафи мутлақ ҳаракатсиз ҳолатда кўрсатилган.    

Халқаро суд Муаммар Қаддафийни қотиллик ва бошқа жиноятларда айблаб ҳибсга олишга ҳукм чиқарди. Шундан кейин АҚШ қуролли кучлари ёрдамида Ливия мухолифат кучлари ҳукумат бошига келди. 2011 йил октябрида қочиб кетаётган Қаддафий қўлга олиниб қатл қилинди.

Қаддафий ушбу жиноятларда ҳақиқатдан ҳам айбдормиди ёки йўқмиди бу кўпчиллика қоронғу. Унинг ягона айби — унинг бойлиги бўлган бўлган бўлса ажаб эмас. Ливия марказий банкида бўлган 143,8 тонна олтин ва мамлакатнинг беҳисоб нефт заҳиралари жуда яхши ўлжа, албатта.

Энг ачинарлиси, Қаддафий йўқ қилинганидан кейин ўзига тўқ яшаган Ливия халқи бошига қора кунлар тушди. Буюк Британиянинг Telegraph газетаси ёзишича "Шундан кейин, Ливия хонавайрон бўлди, мамлакатда фуқаролик уруши алангаси ҳали ҳам сўнгани йўқ. Ливиянинг аксарият ҳудуди эса “Ислом Давлати”га алоқадор радикал гуруҳлар томонидан назоратга олинди…"

Баъзи мутахассислар фикрига кўра, Қаддафий ўлдирилиши ҳақидаги ушбу видеолавҳа BBC телеканалида  айнан ҳозир пайдо бўлгани бежиз эмас. Кимдир, Яқин Шарқ мамлакатларига АҚШга бўй сўнмаган президентларнинг ҳоли нима кечишини эслатиб қўймоқчи бўлган бўлса, ажаб эмас.

290