Россия Бош вазири Дмитрий Медведев. Архив сурат

Медведев: жаҳондаги ҳолат фожиали, ягона Европа энди йўқ

315
(Янгиланган 17:59 13.02.2016)
Жаҳондаги аҳвол фожиали, ягона улкан Европа олдин ҳам бўлмаган эди, ҳозир ҳам йўқ, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар дарз кетган, Украина — фуқаролар уруши исканжасида, деб таъкидламоқда оссия Бош вазири Дмитрий Медведев.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Жаҳондаги аҳвол фожиали, ягона улкан Европа олдин ҳам бўлмаган эди, ҳозир ҳам йўқ, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар дарз кетган, Украина — фуқаролар уруши исканжасида, Яқин Шарқда ҳам можаролар тобора жиддий тус олмоқда, миграция инқирози ўзининг энг хавфли нуқтасига етиб келди, деб таъкидлади шанба куни Россия Бош вазири Дмитрий Медведев хавфсизлик бўйича Мюнхенда ўтган анжуманда сўзлаган нутқи давомида.

“Анжуманга келиш олдидан мен президент Владимир Путин билан учрашдим. Владимир Владимирович билан унинг 2007 йил Мюнхендаги чиқишини муҳокама қилдик. Ўшанда Путин идеологик қолиплар, икки ёқлама стандартлар халқаро муносабатлардаги зиддиятни бартараф этишга ёрдам бермаслиги,  аксинча, тобора кучайтириши, халқаро ҳамжамият бунинг натижасида муҳим сиёсий қарорларни қабул қила олмайдиган ҳолатга келиб қолиши, унинг бу борада имконияти тобора челаниб боравериши ҳақида гапирган”, — деди Медведев.

Бош вазир ўша вақтда воқеалар бўрттириб кўрсатилмаганмиди деган саволни ўртага ташлади. “Афсус, шуни айтишим лозим, 2007 йилдан буён воқеалар ривожи янада жиддий тус олди. Шу кечаю-кундузда аҳвол фожиа ёқасига келиб қолди. Ягона улкан Европа бундан олдин бўлмагани каби, ҳозир ҳам мавжуд эмас, бизнинг иқтисодиёт, умуман, дунё бўйича иқтисодиёт жуда суст ривожланмоқда. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида можаролар хавфли тус олмоқда, миграция инқирози ўзининг энг баланд чўққисига етди. Европа Иттифоқи ва Россия муносабатлари дарз кетди, Украинада фуқаролар уруши аланга олди”, — деб таъкидлади Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-14 феврал кунлари Мюнхенда хавфсизлик бўйича анъанавий анжуман ўтказилмоқда. Бу йил анжуман иштирокчилари ўртасида Суриядаги уруш ва миграцияга оид инқироз масалалари муҳокама қилинмоқда.

 

315