АҚШ давлат котиби Жон Керри. Архив сурат

Керри: АҚШ Буюк Британия ЕИ таркибида қолишидан манфаатдор

70
(Янгиланган 16:58 13.02.2016)
Агар тарқоқликка йўл қўймаса, Европа янада кучаяди, унинг нуфузи ортади, глобал чақириқларга у умумлашган ҳолда жавоб қайтаради, деб таъкидлади АҚШ давлат котиби Жон Керри.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. АҚШ Буюк Британия ЕИ таркибида қолишидан манфаатдор, деб таъкидлади АҚШ давлат котиби Жон Керри.

"Мен президент Обама ва бутун америка халқи номидан ишонч билан шуни таъкидламоқчиманки, ўтмишда бу каби танг ҳолатлар кўп бўлган ва бу сафар ҳам, агар бирдамликни сақлаб қолса, Европа жаҳондаги инқироздан янада кучли бўлиб чиқиб кетади. Биз бир тану бир жон бўлиб, дунёдаги барча чақириқларга умумлашган ҳолда жавоб қайтарамиз. Бизнинг ғалабамиз ҳар бирингизнинг  ютуғингизга боғлиқ, ва, албатта, Буюк Британия ҳам мана шундай кучли Европа Иттифоқи таркибида қолишидан манфаатдормиз”, — деди Керри Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича анжуманда чиқиш қилар экан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-14 феврал кунлари Мюнхенда хавфсизлик бўйича анъанавий анжуман ўтказилмоқда. Бу йил анжуман иштирокчилари ўртасида Суриядаги уруш ва миграцияга оид инқироз масалалари муҳокама қилинмоқда.

 

70