Украина президенти Пётр Порошенко. Архив сурат

Порошенко Литва президентини Россияга қарши санкцияларни узайтиришга чақирди

40
Мюнхенда бўлиб ўтаётган хавфсизлик масалаларига қаратилган анжуман доирасида Украина президенти Пётр Порошенко Литва Республикаси раҳбари Даля Грибаускайте билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Украина президенти Пётр Порошенко Мюнхенда бўлиб ўтаётган халқаро хавфсизлик анжуманида литвалик ҳамкасби Даля Грибаускайтени Россияга қарши санкцияларни узайтиришга чақирди, деб хабар қилди Украина президенти матбуот-хизмати.

"Хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхенда ўтказилган анжуман давомида президент Пётр Порошенко Литва раҳбари Даля Грибаускайте билан учрашди. Порошенко литвалик ҳамкасбини ҳозирда Донбассдаги вазиятдан хабардор қилиб, Россияга қарши санкциялар узайтирилиши лозимлиги таъкидлади. Порошенконинг сўзларига қараганда, Россия “Минск-2” келишуви бўйича шартларни бажармаяпти”, — дейилади Украина президенти матбуот-хизмати хабарида.

Украина ҳукумати ва Ғарб мамлакатлари Москвани кўп марта Киевнинг ички ишларига аралашаётганликда айблаб келишган. Россия эса бу айбловларни инкор этиб, уларни асоссиз деб атаб келган. Москва ўзининг Украинадаги ички зиддиятларга ҳамда мамлакат жануби-шарқидаги можароларга алоқадор эмаслигини, аксинча, Киев сиёсий ва иқтисодий инқирозни енгиб олишидан манфаатдорлигини кўп бор такрорлаб келган.

40