Россия Бош вазири Д. Медведев Мюнхендаги хавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган халқаро анжуманда иштирок этди. Архив сурат

Дмитрий Медведев "Учинчи жаҳон уруши" юз беришига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади

144
(Янгиланган 18:15 13.02.2016)
Дмитрий Медведев “совуқ уруш” авж олиши ёхуд “учинчи жаҳон уруши” келиб чиқишининг олдини олиш учун қарама-қаршиликларни тўхтатиб, ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия Федерациси ва НАТО муносабатлари янги “совуқ уруш” даражасигача тушиб кетди, НАТО сиёсати Москвага қарши, душманчилик кайфиятида ва ёпиқ кўринишда олиб борилмоқда, деди Медведев Мюнхендаги анжуман минбаридан туриб, РИА Новости хабари асосида.

"Биз ҳақимизда деярли ҳар куни ё бутун бошли НАТО, ё Америка, ё бошқа мамлакатларга таҳдид солаётган энг даҳшатли хавф-ҳатар сифатида тилга олишади. Биз ҳақимизда одамларни исканжага солувчи фильмлар суратга олинмоқда: нима эмиш, рус халқи ядро урушини бошлармиш… Баъзан ўйлаб қоламан: биз ўзи қайси даврда яшаяпмиз, 2016 йилдами ёки 1962 йилда?” – қўшимча қилди у.

Бош вазир шунингдек, Евроатлантика минтақаси хавфсизлиги тузилмаси ҳақида учрашув ўтказилиши ўта муҳимлиги ҳақида таъкидлади. “Бу борада кўплаб йўналишларда мулоқот узилиб қолганлигини яхши эмас, деб ҳисоблайман”, — таъкидлади Медведев.

Шунингдек, у бугунги кунда террорчилик мавҳумликни йўқотиб, миллионлаб кишилар ҳаётига зомин бўлаётган урушнинг янгича кўриниши эканлигини айтиб ўтди.

“Самолёт портлаши ёки кафеда рўй берган отишма ҳақидаги хабарлар ҳар куни қулоғимизга чалинмоқда. Илгари бу сингари ҳодисалар фақат Яқин Шарқда рўй берар эди, бугун эса бутун дунёда”- қўшимча қилди Бош вазир.

Жаҳондаги аҳвол фожиали, ягона улкан Европа олдин ҳам бўлмаган эди, ҳозир ҳам йўқ, Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар дарз кетган, Украина — фуқаролар уруши исканжасида, Яқин Шарқда ҳам можаролар тобора жиддий тус олмоқда, миграция инқирози ўзининг энг хавфли нуқтасига етиб келди, деб таъкидлади Россия Бош вазири Дмитрий Медведев хавфсизлик бўйича Мюнхенда ўтган анжуманда сўзлаган нутқи давомида.

144