Польшада собиқ Иттифоқда хизмат қилган ҳарбийлар карьераси тугади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПольша давлати фахрий посбонлари.
Польша давлати фахрий посбонлари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польша Мудоффа вазири, собиқ Иттифоқ даврида ўз фаолиятини бошлаган ҳарбийлар, мансаб пиллапоясидан кўтарилишга умид қилмаса ҳам бўлади, деб таъкидлади. Айнан шу хабар Бош Қўмондонлик таркибининг чорак қисми ишдан бўшашига сабаб бўлгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Беш нафар генерал ва бир неча полковниклар — Бош Қўмондонликнинг деярли чорак қисми — Польша Мудофаа вазирининг таъкидидан кейин мамлакат армиясидан ишдан бўшашмоқда, деб хабар қилади РИА Новости.

Ҳарбий хизматчиларнинг ишдан бўшаш расмий сабаби маълум қилинмаяпти. Норасмий маълумотларга қараганда, ҳарбийлар шу тарзда Польша Мудофаа вазири Антоний Мачеревич томонидан айтилган сўзларга норозилик билдиришмоқда.

Гап шундаки, Мачеревич 1989 йилга қадар хизмат ўташни бошлаган, ва СССРда ўқув-машғулотларни ўтаган ҳарбийлар “карьера қилишга умидвор бўлмасликлари мумкин” деб таъкидлаган.

Яна бир маълумотларга қараганда, ҳарбийларнинг ишдан бўшашларига ҳарбий хизмат муддатининг ўзгарганлиги ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. ОАВда келтирилган маълумотларга кўра, генераллар нафақа тизимидаги ўзгаришлардан хавфсираган бўлишлари мумкин.

Польша Қуролли кучлари Бош Қўмондонлиги 2014-йилда таъсис этилган. У аввалдан мавжуд тўрт қўмондонлик – пиёда қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари, спецназ ва ҳарбий-денгиз флоти бирлашмасидан иборат.

Янгиликлар лентаси
0