Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош Бошқармаси раҳбари генерал-полковник Игорь Сергун. Архив сурат

Асадга Путиндан хабар етказмоқчи бўлган генерал-полковник ҳалок бўлди

281
(Янгиланган 17:01 04.03.2016)
Ғарб нашрларида ёзилишича, Россия ҲК Бош штаби раҳбари ўринбосари генерал-полковник Сергун Владимир Путиндан Башар Асадга хабар етказаётган вақтда ўлдирилган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Бош разведка бошқармаси директори Игорь Сергун ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ беришни тўхтатди. Ушбу ҳодиса юзасидан Кремль позицияси кўп маротаба айтиб ўтилди, деб тушунтириш берди у.

Бундан сал олдин ливаннинг “Ал-Ахбар” нашри ишончли манбага таянган ҳолда, Сергун Бейрутда, маҳфий топшириқни бажараётган вақтда ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эди. Россия Бош разведка бошқармаси раҳбари ўлимида араб ва Яқин Шарқ махсус хизматлари қўли бўлиши мумкин, деб таъкидланган эди нашрда.

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош Бошқармаси раҳбари – Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ўринбосари генерал-полковник Сергун Игорь Дмитриевич 3 январ куни 59 ёшида бевақт оламдан ўтди.

Бундан сал олдин Financial Times нашри Ғарб разведка хизмати маълумотларига таянган ҳолда, Игорь Сергун 3 январ куни Путиндан Башар Асадга хабар етказиш учун Дамашққа юборилгани тўғрисида хабар берган эди. Путин хабарда Асадга президентликдан кетишни таклиф қилган, деб таъкидлаган эди нашр. Сал кейинроқ Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков бу маълумотларни рад этди.

281