АҚШ Давлат департаменти. Архив сурат

Эксперт: АҚШ ўзи яратган хавф ҳақида огоҳлантирмоқда

256
(Янгиланган 17:32 04.03.2016)
АҚШ Давлат департаменти огоҳлантиришига қулоқ тутса арзийди, чунки улар ушбу мамлакатларда ишлаётган АҚШ махсус хизматлари ҳисоботига асосланган, деб ҳисоблайди эксперт.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатлар бўйича эксперт Александр Князев Ўрта Осиё мамлакатларида террорчилик хавфи борлигини тасдиқлади.  

Эксперт сўзларига қараганда, Ўрта Осиёнинг барча мамлкатларида ҳукуматга қарама-қарши назарли яширин кучлар бор. Улар мавжуд бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва жамиятдаги муаммолар асосида.

“Баъзи мамлакатларда ушбу кайфиятлар кучлироқ, бошқаларида заифроқ. Менинг фикримча, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда хавф кучлироқ, Қозоғистон ва Ўзбекистонда вазият назорат остида, чунки ушбу мамлакатларда хавфсизлик кучлари яхши ишлайди”, — деди эксперт.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу мамлакатларда АҚШ разведкаси хам ухлагани йўқ. Ҳукуматга қарама-қарши кайфиятлар яратиш, диний соҳадаги қонунларни эркинлаштириш, иқтисодий ва давлат органлари камчиликларини бўрттириб кўрсатиш  – буларнинг ҳаммаси мамлакат ичида терроризм пайдо бўлишига олиб келади.

“АҚШ Давлат департаменти таёрланаётган терактлар ҳақида гапирганида, бунга албатта қулоқ тутиш керак. Чунки улар ўзлари ташкил қилаётган нарсалар ҳақида гапиради. Мен бундай огоҳлантиришга эътибор берган бўлар эдим, лекин бу ваҳима қилиш керак дегани эмас, албатта”, деб якунлади эксперт.   

Эслатиб ўтамиз, 3 март куни эълон қилинган АҚШ Давлат департаменти фуқароларини дунёнинг бир неча ҳудудлари, жумладан Ўрта Осиёда АҚШ фуқароларига қарши қаратилган таҳликалар ҳақида огоҳлантирган эди.

256