Германия ТИВ раҳбари Ф. Штайнмайер. Архив сурат

Штайнмайер: немислар собиқ Иттифоқ халқларидан чексиз миннатдор

328
(Янгиланган 13:27 22.06.2016)
Германия ТИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, Иккинчи Жаҳон уруши даҳшатлари ва бунда Германиянинг айбдорлиги хотираларда сақланиб келинган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер Иккинчи Жаҳон уруши бошланганига 75 йил тўлгани муносабати билан "Коммерсант" нашрида чоп этган мақоласида, немислар собиқ Иттифоқ халқларидан улар ярашиш учун қўл узатишганидан чексиз миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтган. РИА Новости хабари асосида.

"Биз, немислар, халқимиз номидан амалга оширилган жиноят ва ёвузликларга қарамай, ярашиш учун қўл узатганликлари учун россияликлар, украиналиклар, белоруслар ва собиқ Иттифоқнинг бошқа халқларидан чексиз миннатдормиз. Қолаверса, уруш туфайли орттирилган фожиали тажриба, зўравонлик ва зўраки сургун ишларига қарамай, ўртамизда ҳамкорлик ва, ҳатто, дўстона муносабатлар ўрнатилганидан миннатдормиз”, — деб ёзади Штайнмайер.

Германия ТИВ раҳбарининг таъкидига қараганда, собиқ Иттифоқ халқлари ўртасидаги йўқотишлар нафақат собиқ Иттифоқ давлатларида, балки Германияда ҳам унутилмаган. Штайнмайернинг фикрига кўра, Иккинчи Жаҳон уруши даҳшатлари ҳамда бунда Германиянинг айби то абад хотираларда сақланиб қолади, токи бу Берлин ва Москва ўртасидаги ярашиш шартларининг ажралмас қисмидир.

Уруш ҳодисалари ҳақида фикр юритар экан, Штайнмайер бугунги кунда Европадаги тинчлик ва ҳотиржамликни фақатгина биргаликда амалга ошириладиган саъйи-ҳаракатлар билангина сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтган.

Дипломат шунингдек, уруш туфайли ўз ҳаётини қурбон қилганлар ёди ҳамиша хотираларда сақланиб қолиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтган.

Иккинчи Жаҳон уруши 1941 йил 22 июн куни Германиянинг Собиқ Иттифоққа ҳужумидан бошланган. Собиқ иттифоқ бу урушда 26.6 миллион аҳолисини йўқотган.

328