АҚШ полициячилари. Архив сурат

ОАВ: АҚШ россиялик разведкачиларни кузатувчи ташкилот яратмоқчи

92
(Янгиланган 14:02 22.06.2016)
Маълумотларга кўра, янги муассаса разведкачиларни фош қилиш, улар билан боғлиқ жиноятларни очиш, АҚШ ҳудудида россиялик дипломатлар ҳаракатланиши назорат қилиш каби ишлар билан шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. АҚШ Конгресси россиялик разведкачилар устидан кузатув олиб борадиган махсус ташкилотни таъсис этиш масаласини кўриб чиқмоқда, дея хабар қилган РИА Новости.

Янги муассаса разведкачиларни фош қилиш, улар билан боғлиқ жиноятларни очиш, АҚШ ҳудудида россиялик дипломатлар ҳаракатланиши назорат қилиш каби ишлар билан шуғулланади.

Жумладан, муассаса, агар россиялик дипломат ўз иш жойидан 80,5 кмга узоқлашадиган бўлса, бу ишга ФБР(Федерал Тергов Бюроси)ни жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

АҚШ сенатининг тегишли қўмитаси ушбу лойиҳани май ойи охирида маъқуллаган. Эндиликда бу масала  сенатда кўриб чиқилиши лозим.

ФБР ОАВда чоп этилган ушбу хабар юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Россия элчихонаси ҳам ҳозирча бу борада изоҳ беришга шошилмаяпти.

92