НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг. Архив сурат

НАТО Бош котиби Шимолий Корея томонидан ракеталар учирилишини қоралади

62
(Янгиланган 15:29 22.06.2016)
НАТО Бош котиби Шимолий Кореянинг бу ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир қанча резолюцияларини поймол этаётганини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik, Владимир Добровольский. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарни синовдан ўтказганини қоралади ва Пхеньянни бундан буён бу каби провокацияларга йўл қўймасликка чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мен Шимолий Корея томонидан иккита баллистик ракета учирилишини кескин қоралайман. Шимолий Корея томонидан қаторасига содир этилаётган провокациялари халқаро хавфсизликка раҳна солмоқда”, — дея таъкидлаган Столтенберг.

НАТО Бош котиби ушбу ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бир қанча резолюцияларини поймол этаётганини айтган.

Шимолий Корея чоршанба куни эрталаб ўртача радиусда ҳаракатланадиган иккита ракетани учирди. Биринчи ракета 150 км га яқин масофани учиб ўтиб, портлаган бўлса, иккинчиси 1000 метр баландликка кўтарила олган. Экспертлар фикрига кўра, синовдан ўтказилган янги ракеталар учиш масофаси 2,5-4 минг километрни ташкил қилувчи “Мусудан” ракетаси бўлиши мумкин.

62
Мавзу:
Корея яриморолида вазиятнинг ўткир тус олиши (60)