Airbus A320 самолёти. Архив сурат

Россия Туркия билан авиапарвозларни тиклади

57
(Янгиланган 10:19 22.07.2016)
Россия 22 июл санасидан Туркия билан мунтазам авиапарвозларни тиклади.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия авиацияси расмий баёнотига кўра, Россия 22 июлдан Туркия билан авиапарвозларни тиклаган.

"Расмий Анқара ўз ҳудудида Россия фуқаролари хавфсизлиги ўта юқори даражада таъминлашини ҳақида ишончнома олинганидан сўнг, Россия ҳукумати Туркия билан авиапарвозларни тиклашга қарор қилди. Эндиликда Россия ҳудудидаги барча авиакомпаниялардан Туркияга рейслар қатнови йўлга қўйилади", — дейилади хабарда.

Россия транспорт вазирлиги ҳам ушбу хабарни тасдиқлаган. Россиянинг энг йирик авиаташувчиларидан бири бўлмиш "Аэрофлот" Истамбул ва Антальяга чипталар сотувини йўлга қўйганлиги айтилмоқда.

57