СССР видеомагнитофони Электроника ВМ12

Видеомагнитофоннинг Гитлерга нима алоқаси бор?

534
(Янгиланган 14:14 25.07.2016)
Июл охирида дунёдаги энг охирги видеокассета заводи ўз фаолиятини якунлайди. Видеотасвирни магнит тасмага ёзиш технолгияси дастлаб Гитлер Германиясида яратила бошланган, урушдан кейин эса АҚШга олиб чиқиб кетилган.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Дунёда фаолият юритаётган энг охирги видеокассеталар заводи июл охирида ёпилади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Япониянинг Funai Corporation компанияси ўз фаолиятини июл охирида якунлайди. Компания раҳбарияти ўзининг ушбу қарорини “эҳтиёт қисмлар топишда дуч келаётган қийинчиликлар” билан боғлади.

Ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, 2015 йилда бор-йўғи 750 минг дона видеокассета сотилган. 1950 йиллар учун революция даражасидаги технологиялар, бугунги кунда ҳеч кимга керак эмас. 20-30 йил олдин миллионлаб видеокассеталар сотилар эди.

Ушбу мунособат биланг, келинг магнит лентага виде ёзиш технологияси тарихига бир назар ташлайлик. Дастлаб магнит лентага овоз ёзиш технологияси фашистлар Германияси томонидан ўрганила бошлаган. Ҳа-ҳа ушбу технология айнан Гитлер қўл остида яратила бошлаган. Лекин уруш тугагаб қолганидан кейин, америкаликлар технологияга оид барча асбоб ускуналарни Германиядан олиб чиқиб кетган.

Германияда 1939 йилда ишлаб чиқарилган AEG тасмали магнитофони
Германияда 1939 йилда ишлаб чиқарилган AEG тасмали магнитофони

Ўша замонда АҚШда мавжуд бўлган бир неча етакчи радиоэлектроника компаниялари магнит лентага овоз ва тасвир ёзишнинг “иложи йўқ” деб, ушбу технологиядан воз кечган.

1920 йилларда Россиядан америкага эмиграция қилган радиоэлектроника соҳаси олими Александр Понятовнинг “Ампекс” компанияси ушбу  мушкул вазифага қўл уради. Понятов ва унинг сафдошлари 8 йил давомида астойидил ишлаганидан кейин, 1956 йилда биринчи видеомагнитофон пайдо бўлади. Ўша пайт учун бу ҳақиқий революция эди.

AMPEX студия видео магнитофони
AMPEX студия видео магнитофони

Унинг нархи 50 000 $ бўлгани учун, фақат йирик телекомпания ва миллионерлар уни сотиб олишга қурби етган. “Ампекс” бундан кейин ҳам бир неча ўн йиллар давомида соҳа етакчиси бўлиб қолган. Айтмоқчи, айнан “Ампекс” 1960 йилларда рангли телевидение технологиясини яратади. Ўша вақтларда янги пайдо бўлаётган компьютерлар учун дастлабки "винчестер" ўрнида ҳам видеолента ишлатилади.

Тарихда шундай воқеа бўлган маълум. 1959 йилда Хрущевга унинг АҚШ президенти Кеннеди билан учрашуви тасвирланган видеокассета совға қилишганида, унинг ўта жаҳли чиқиб кетади, чунки собиқ СССРда ушбу кассетани томоша қиладиган бирорта ҳам ускуна мавжуд бўлмайди. СССРда биринчи студия видеомагнитофони "Кадр-1"1960 йилда пайдо бўлади. Биринчи оммавий видеомагнитофонлар эса 1967 йилларда пайдо бўлади.

Малахит - 1967 йилда ишлаб чиыарилган СССРнинг биринчи оммавий видеомагнитофони
"Малахит" - 1967 йилда ишлаб чиыарилган СССРнинг биринчи оммавий видеомагнитофони
534