Россия авиацияси Суриядаги ИД позицияларига зарба бермоқда. Архив сурат

ОАВ: Россия Америка ҳарбийларининг махфий базасини бомбардимон қилди

621
(Янгиланган 15:09 25.07.2016)
Бундан сал олдин ОАВларда Россия авиацияси америкалик ҳарбийлар томонидан фойдаланиб келинган ҳарбий базани бомбардимон қилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Суриядаги Америка ҳарбий базасига авиазарба берилгани билан боғлиқ ҳодисадан Кремлнинг хабари йўқ, деб баёнот қилган Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков. РИА Новости хабари асосида.

Бундан сал олдин ОАВларда Россия авиацияси америкалик ҳарбийлар томонидан фойдаланиб келинган ҳарбий базани бомбардимон қилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳодиса ҳақида Кремл хабардорми, деган саволга Песков: "Йўқ, хабардор эмас. Газеталарда нашр қилинган бундай хабарларга айни вақтда ҳеч қандай изоҳ бериш ниятим йўқ", дея жавоб қилган.

"Бу каби саволлар билан мамлакат Мудофаа вазирлигига мурожаат қилиш лозим", — дея қўшимча қилган Путиннинг матбуот-котиби.

621