Туркиядаги исён. Архив сурат

Туркия ҳукумати ҳарбий исёндан кейин 11 мингга яқин кишини паспортдан маҳрум қилди

125
(Янгиланган 19:37 22.07.2016)
Туркия Ички Ишлар вазири Эфкан Ола расмий Анқара давлат тўнтаришини амалга оширишга бўлган уринишдан кейин 11 мингга яқин фуқароларнинг паспорти бекор қилингани ҳақида баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Давлат тўнтаришини амалга ошириш учун қилинган исёндан сўнг, мамлакат ҳукумати 11 мингга яқин фуқароларнинг паспортини бекор қилди, деб баёнот берди Турки ИИВ раҳбари Эфкан Ола. РИА Новости хабари асосида.

"Биз бугуни кунда 10 минг 856 нафар кишининг паспортини бекор қилдик", — деб таъкидлаган Ола NTV телеканали эфирида.

Бундан сал олдин Туркия ҳукумати давлат органлари ходимларига чет элга чиқишни таъқиқлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳарбий исён 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган. Ҳарбийлар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштиришган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

 

125