Миллиардер Дональд Трамп. Архив сурат

Трамп АҚШдан нолегалларни ва Хиллари Клинтонни депортация қилишга сўз берди

553
(Янгиланган 23:31 02.09.2016)
Республикачилар партиясидан Америка президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп Қўшма Штатларда нолегалларни депортация қиладиган махсус гуруҳни ташкил қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Дональд Трамп, бордию, АҚШ президенти этиб сайланса, нолегал мигрантларни АҚШдан қувиб чиқармоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Сал олдин сиёсатчи АҚШ ҳудудини нолегал тарзда кесиб ўтган муҳожирлар ўз давлатларига депортация қилинади, дея ваъда берганди. АҚШ қонунчилигини бузган мигрантлар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади, шунда ҳозирдақа каби уларнинг таъминотига қамоқхоналарда миллиард долларлаб маблағлар сарфланмайди, дея қўшимча қилган эди у.

Бу каби қонунбузарликлар учун АҚШга қайтиб кириш ман этилади, дея таъкидлади Трамп.

"Мен депортация бўйича махсус гуруҳни ташкил қилмоқчиман. У Америкадаги энг хавфли мигрантларни аниқлаш ҳамда уларни мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариш билан шуғулланади. Ахир бундай жиноятчиларнинг кўпи, худди Хиллари Клинтон каби одил судловдан қочиб юрибди", — дея баёнот қилди миллиардер Аризона штатида ўз тарафдорлари билан ўтказилган учрашувида.

"Балки мен ташкил қилган гуруҳ Хилларини ҳам депортация қилар", — қўшимча қилди сиёсатчи.

У шунингдек, иммиграция ва божхона хизмати ходимлари сонини уч карра кўпайтиришга ваъда берди. 

Трамп, шунингдек, Ироқ ва Афғонистон фуқаролари ўта қаттиқ текширувдан ўтиши керак, дея айтиб ўтган.

553