Хитой пойтахти - Пекин шаҳрининг архив сурат

2030-йилга келиб Хитой пойтахти глобал инновациялар марказига айланади

107
(Янгиланган 13:55 19.09.2016)
Хитой ҳукумати режасига кўра, яна ўн тўрт йилдан сўнг илмий ва технологик инновациялар соҳасида Пекин жаҳонда биринчи ўринда туриши керак.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Пекин ҳукумати 2030 йилга келиб Хитой пойтахтини глобал илмий ва технологик инновациялар марказига айлантирмоқчи, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бу ҳақда ХХР Давлат Кенгаши вазири Ли Кецян томонидан ратификация қилинган ҳужжатда айтилган.

Ҳукумат режасига мувофиқ, Пекин илмий технологик инновациялар соҳасида дунёда етакчи ўринни эгаллаб, иқтисодий ўсишнинг юқори даражасида қутб вазифасини ўташи керак. "2030 йилга келиб пойтахтимиз инновацияга оид кадрлар учун энг яхши жойга айланиб, маданият соҳасида янгилик олиб кирадиган ҳудуд сифатида донг тарамоғи, ҳамда экологияга оид қурилишлар соҳасида бошқаларга ўрнак бўлмоғи лозим", — деб таъкидланган ҳужжатда.

 

107