Афғонистонда АҚШ авиазарбаси натижасида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлди

© REUTERS / Omar SobhaniАфғонистон полициячилари
Афғонистон полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон жанубида саккиз полициячи АҚШ ҲҲК қурбонига айланди, деб хабар қилди Спутник ахборот агентлигига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бомбардимонлар "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ўта фаол бўлган Афғонистон жанубидаги Урузган провинциясида рўй берган.

"Биринчи бор берилган зарба вақтида бир нафар полициячи ҳалок бўлди, унинг ҳамкасблари ҳодиса рўй берган жойда тўпланишгач,  самолётлар иккинчи зарбани амалга оширди, бунинг оқибатида яна етти нафар полициячи ҳалок бўлди", — деди агентликка Хожа Раҳим — ходимлари фавот этган йўлларни қўриқлаш бўлинмаси раҳбари.

Раҳимнинг таъкидига қараганда, зарбалар амалга оширилган вақтда туманда душманлар ҳаракатланиши кузатилмаган. АҚШ генерали Чарльз Кливленд, ўз навбатида, Пажвак агентлигига, Америка Ҳарбий Ҳаво кучлари номаълум қуролланган шахслар ҳужумига нисбатан шу тариқа реакция қайтарганликларини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0