ОАВ: Сурия мухолифати ва "Ал-Қоида" бирлашмоқчи

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нашрнинг ёзишича, Сурия президенти Башар Асаднинг мухолифлари америкаликлар ёрдамисиз қолишдан хавфсирамоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. ОАВ Сурия мухолифати "Ал-Қоида" ва бошқа террорчи гуруҳлар билан янада жипслашиш имкониятини кўриб чиқаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Washington Post газетасига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Сурия президенти Башар Асаднинг мухолифлари америкаликлар ёрдамисиз қолишдан хавфсирамоқда.

"МРБ (ЦРУ) Асадга қарши курашаётган исёнчиларга махфий равишда уч йил қурол етказиб берганидан сўнг, кураш майдонида енгилгач ва Дональд Трамп ёрдам беришдан воз кечишидан хавфсираган ўн минглаб мухолифатчилар бошқа йўлларни излашмоқда", — деб ёзилади газетада.

Нашрнинг маълум қилишича, "америкалик расмий шахслар, ҳудудий экспертлар ва исёнчиларнинг сўзларига кўра, "Ал-Қоида" ва бошқа экстремистик гуруҳлар билан янада яқин алоқа ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда".

Шунингдек, "Форс кўрфазидаги сунний араб давлатларидан янада кучли қуроллар олиниши" ҳақида ҳам гап боради. Бундан ташқари, газетанинг маълум қилишича, "суриялик ва россиялик ҳарбийларга қарши снайперлар ҳужумидан фойдаланиш каби анъанавий тактика" ҳақида ҳам айтилади.

Илгарироқ Россия ТИВ АҚШ Сурияда мухолифат билан террорчиларни ажрата олмаётганини бир неча бор билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0