ИД аъзолари, архив сурат

Тожикистон 400 нафар террорчини қўлга олгани ҳақида маълум қилди

564
Ўтган йил давомида Тожикистонда 400 нафар террорчилар қўлга олинган. Улар турли экстремистик гуруҳ ва уюшмаларга мансуб бўлган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Тожикистонда 2016 йил давомида 36та террорчилик актларининг олди олинди, дея баёнот қилган Тожикистон Республикаси ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода.

Террорчилар жойлардаги маҳаллий органлар ва айрим шахсларга ҳужум уюштиришни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.

Тожикистон ИИВ раҳбари терактларни режалаштирганлар "Ислом давлати" ёхуд "Жабҳат-ан-Нусра" сафига қўшилиб кетган Тожикистон фуқаролари бўлганини маълум қилган.

Ўтган йил давомида Тожикистонда 400 нафар террорчи қўлга олинган. Вазир сўзларига кўра, Сурия ва Ироқда жанг олиб борган "ИД"нинг 22 нафар аъзоси ўз ихтиёри билан Тожикистонга қайтиб, ҳукуматга таслим бўлишган.

Раҳимзода шунингдек, Тожикистон-Афғонистон чегарасида вазият айни вақтда сокинлигини, аммо улар Афғонистон ҳудудида террорчилар тўплангани ҳақидаги маълумотга эгалигини айтиб ўтган.

"Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликда бу гуруҳлар Тожикистон ҳудудига кириб келмаслиги учун уларнинг фаолиятини кузатиб бормоқдамиз", — деб таъкидлаган вазир.

564
Теглар:
Афғонистон, Тожикистон, теракт, ИД