Оттава, Канада

Шавкат Мирзиёев Канада бош вазирига таъзия изҳор қилди

74
29 январь куни Канаданинг Квебек шаҳридаги Ислом маданият марказидаги масжидда отишма содир этилганди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазири Пер Жеймс Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Канаданинг Квебек шаҳридаги Ислом маданият марказидаги масжидда отишма содир этилганди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. 39 киши отишмадан омон чиққан.

74